Ҳакимийнинг агенти Ашрафнинг ПСЖдан "Реал"га трансфери ҳақида гапирди
Ашраф ПСЖни хавотирда ушлаб турибди
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг манфаатларини ҳимоя қиладиган агент Алехандро Каманьо марокашлик футболчининг «Реал Мадрид»га қайтиши эҳтимолига изоҳ берди.
Каманьонинг таъкидлашича, Ҳакими ҳозирги жамоасида ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда ва бошқа вариантлар ҳақида ўйлаётгани йўқ.
«Ашраф «Пари Сен-Жермен»да жуда бахтли. Бу унинг клуби, уларни катта тарих боғлаб туради, у Парижда ўзини жуда яхши ҳис қилади. «Реал»дан ҳеч қандай таклиф йўқ, қолаверса, биз умуман бошқа клублардан келиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқмаяпмиз. Шунинг учун бу ҳақда гапиришнинг ўзи ортиқча», – дея Каманьонинг сўзларини келтиради AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ҳакими профессионал карьерасини айнан «Реал» таркибида бошлаган. Бироқ у «Қироллик клуби»нинг асосий жамоаси сафида фақат 2017/18 йилги мавсумда 17 та ўйин ўтказишга улгурган, холос. Марокашлик ҳимоячи 2021 йил ёзида ПСЖга ўтган ва шундан бери парижликлар таркибида икки марта Чемпионлар лигасида зафар қучишга ҳисса қўшган.
Изоҳлар (0)