Жорий йилнинг 16 январ – 1 февраль кунлари Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess 2026" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада тарихий натижалар қайд этган шахматчиларимиз бугун тонгда Тошкент халқаро аэропортида ота-оналари, Спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида тантанали равишда кутиб олинди. 

Аэропортда спортчилар шарафига самимий қутловлар янгради ва журналистлар томонидан матбуот мулоқоти ташкил этилди.

Қуйида ушбу маросимдан фотолавҳаларни томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!