Ҳарри Кейн барча ҳужумчиларни ортда қолдирди

Европанинг кучли бешлик чемпионатларида 2023 йилнинг энг самарали футболчиси аниқланди. Унга кўра, йилни “Тоттенхэм”да бошлаб, ёзда “Бавария”га кўчиб ўтган Ҳарри Кейн биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Англиялик тажрибали форвард гол+пас тизими бўйича лигада 45 балл тўплади.

Кейинги ўринда бир хил – 39 баллдан жамғарган ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе ва “Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ қайд этилган.

“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд гол уриш ва голли пас узатишда 38 та самарали ҳаракатни амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!