Ҳарри Кейн ўзига бошқа жамоа танлади

  • 24 Mar 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” тўпурари Ҳарри Кейн фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш масаласига жиддий эътибор қарата бошлади.

Tecno

El Nacional нашрининг маълум қилишича, 31 ёшли марказий ҳужумчи фаолиятининг сўнгги босқичини ўз юртида ўтказишни истаяпти.

Аслида Ҳарр Кейнга анчадан бери Англиянинг энг қудратли клублари қизиқиш билдириб келади. Бироқ улар орасида “Ливерпуль”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. Арне Слот тажрибали форвардни юқори мақсадларга қаратилган лойиҳанинг асосий фигурасига айлантиришга тайёр.

Ливерпулликлар айнан Ҳарри Кейн атрофида янги жанговар таркиб шакллантирмоқчи. Чунки жамоанинг Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк, Трент Александер-Арнольд, Луис Диас, Дарвин Нуньес каби етакчи ўйинчилари ёзда бошқа клубларга кетиши кутилмоқда.

Ҳарри Кейн “Бавария”га 2023 йилнинг ёзида кўчиб ўтган. Англиялик ҳужумчининг ягона мақсади узоқ йиллик фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритишдан иборат.

Гарчи мюнхенликлар Кейн билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга бўлса-да, трансферда футболчининг танлови муҳим аҳамият касб этади.

Comments

You must be logged in to commet!