Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Тошкентдаги "Ҳумо арена"даги бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Тошкент вақти билан 18:55 дан сўнг (-51 кг) Ҳасанбой Дўсматов мексикалик Альберто Хименесга қарши рингга кўтарилади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк либосда, униг рақиби қизил формада ҳаракат қилади.
Биринчи раунд бошланди.
Ҳасанбой илк сониялардаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Ҳисоб очилди. Боксчи жангни давом эттиришини билдирди.
Ҳасанбой ринг марказини эгаллади. Ҳамюртимиз рақибнинг қорин қисмига зарбалар йўллади. Энди эса айланма зарбасини ўтказа олди вакилимиз. Ўз навбатида Альберто Хименес ҳам зарбалар беришни бошлади. Аммо Ҳасанбой унинг ҳаракатларини зарарсизлантирмоқда.
Биринчи раунд якунланди. Ҳакамлар Ҳасанбойнинг устунлигини қайд этишди 5:0.
Иккинчи раунд бошланди.
Дўсматов яккалик аниқ ва кучли зарбаси билан мексикалик боксчини мувозанатдан чиқаришга уринмоқда. Ҳасанбой аниқликка эътибор қаратяпти. Ҳамюртимиз яхши ҳимояланмоқда. Альберто Хименес қарши ҳужумларни ўтказиб юбормоқда. Ҳасанбой ўнг қўлдаги кучли зарбасини ўтказишга уринмоқда.
Иккинчи раунд якунланди. Ҳакамлар Ҳасанбойнинг устунлигини қайд этишди 4:1.
Учинчи раунд бошланди.
Ҳамюртимиз рақибни узоқлаштириб, яккалик зарбалари йўлламоқда. Чунки унинг рақиби икки раунддаги бой берилган очколар ўрнини тўлдириш учун олдинга ўтиши аниқ. Вакилимиз учлик зарбасини аниқ йўллади. Ўзи ҳам жеб зарбасини ўтказиб юборди. Бу раундни Ҳасанбой сустроқ ўтказди.
Учинчи раунд тугади. Ҳакамлар яна Ҳасанбойнинг устунлигини қайд этишди 4:1. Якуний ҳисоб 5:0 Ҳасанбойнинг ишончли ғалабаси.
Фикрлар