Ҳеч қачон терма жамоани бошқармайман!

“Атлетико” жамоасини 12 йилдан бери бошқариб келаётган Диего Симеоне бирор терма жамоада ишлаш бўйича ўз фикрини билдирди.

- Бошқа клубда ишлашим мумкинми? Албатта, буни инкор эта олмайман. Эртами, кечми барибир шундай бўлади.

Терма жамоани бошқариш масаласида узил-кесил бундай бўлмаслиги аниқлигини айта оламан. Чунки бу жуда мураккаб иш, - деди Диего Симеоне.

53 ёшли мутахассиснинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача узайтирилган.  Аргентиналик мураббий қўл остида “Атлетико” икки марта Испания чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!