
Ҳозирги “Барса” энг “тешик” жамоа экан!
Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Интер”га тўқнаш келиб, икки учрашув натижасида ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиққан “Барселона” бу борада антирекорд ўрнатди.
Журналист Педро Мартиннинг маълум қилишича, Каталония клуби бу мавсум қитъа миқёсидаги мусобақада ўз дарвозасидан жами 24 та тўп олиб чиқди. Бу янги антирекорд бўлди.
Аввалги салбий натижа 1999-2000 йилги мавсумда кузатилган бўлса, ўша даврдаги Европа Чемпионлар лигасида рақиблар “Барселона” дарвозасини 23 маротаба ишғол қилгани қайд этилган.
Чорак аср аввал ҳам “Барселона” футболчилари ўз юришини ярим финалда тўхтатган. Ўшанда “Валенсия”га тўқнаш келган каталонияликлар биринчи учрашувда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйган. Жавоб ўйинида 2:1 ҳисобида зафар қучганига қарамай, “Барселона” рақибни финалга ўтказиб юборган эди.
Фикрлар