"Ҳумо-2" Россияда учта ўртоқлик ўйини ўтказади

26, 29 ва 30 июль кунлари "Ҳумо-2" Россия Федерацияси Глазов шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Прогресс" клубига қарши учта ўртоқлик ўйини ўтказади.

"Глазов арена" муз саройида кечадиган беллашувлар маҳаллий вақт билан 18:30 да старт олади. Маълумот учун, "Прогресс" Миллий ёшлар лигасида фаолият олиб борувчи жамоа саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!