"Ҳумо" мухлислари учун хушхабар

"Ҳумо" жамоаси ҳужумчиси Иван Яценко жароҳатидан фориғ бўлди. Биласиз, 27 ёшли хоккейчи 12 декабрь санасида Москванинг "Звезда" жамоаси билан кечган баҳсда жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Шундан сўнг  "қанотлилар"нинг 6 учрашувида музга туша олмаган ҳужумчи яна ўз жисмоний ҳолатини тиклаб, жароҳатидан фориғ бўлиб қайтди. Яценко бугун "Металлург"га қарши беллашувда иштирок этиш ёки этмаслиги шифокорларнинг қарорига боғлиқ. 

Маълумот учун, россиялик хоккейчи тошкентликлар сафида 30 ўйинда иштирок этди ва 7 та шайба киритиб, яна 10 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!