
Ҳусаин Норчаев жароҳат олди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Ҳусайн Норчаев машғулотлар пайти жароҳат олди. Шу сабабли бугунги Иорданияга қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда ЎФА матбуоти хабар берди.
Шифокорларнинг тавсиясига кўра, Норчаевнинг жароҳатдан тикланиш жараёни Тошкентда давом эттирилади.
Маълумот учун, бироздан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ва Иордания ўртасидаги баҳс старт олади. Қатарга келган таркибдан Жаҳонгир Ўрозов ва Ҳусаин Норчаевлар иштирок эта олмайди.
Фикрлар