Ҳусанов энди “Ланс”га ёрдам беролмайди...

Франция чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган “Ланс” маълум муддат ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов хизматидан фойдалана олмайди.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бу ҳолат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарда бўладиган Осиё кубогида қатнашиши билан боғлиқ эканини яхши билади.

gettyimages-1669700977-2048x2048

Франция футболини ёритаётган манбалар “Ланс”нинг маҳаллий мухлисларига легионернинг жамоани вақтинча тарк этиши мамлакати олдидаги бурчи билан боғлиқ эканини эслатиб ўтиши тўғри келди.

- Абдуқодир Ҳусановнинг январь ойида “Ланс” учрашувларида қатнаша олмаслигининг ҳайратланарли жойи йўқ. Ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилган.

Ҳусанов терма жамоанинг сўнгги учрашувларида асосий таркибда ўйнамоқда. Шу боис, 28 нафар футболчи киритилган ва улардан 26 нафари танлаб олинадиган кенгайтирилган рўйхатда унинг ҳам номи бор. Улар Қатарда бўладиган Осиё кубогида иштирок этади.

Осиё кубоги 12 январдан 10 февралга қадар давом этади. Ҳусанов ва унинг жамоадошлари гуруҳ босқичидан чиқиш учун курашни 13 январь куни Сурия футболчиларига қарши ўтказиладиган учрашувдан бошлайди.  18 январь куни Ҳиндистон ва 23 январда Австралия терма жамоалари билан ўйин бўлади.

Гуруҳда дастлабки икки поғонани эгаллаган ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган бир нечта учинчи ўрин соғиблари 1/8 финалга чиқади.

Ўзбеклар бу мақсадларга эришишга қодир ва бунинг учун бир неча ойдан бери жиддий тайёргарлик кўрмоқда, - деб ёзди lensois.com сайти эксперти Кристоф Шаад.

Абдуқодир Ҳусанов терма жамоадаги фаолияти туфайли лансликларнинг бир неча ўйинларини аниқ ўтказиб юборади. Хусусан, “Ланс” 7 январь куни Франция кубоги доирасида “Монако”ни ўз майдонида қабул қилади.

Шунингдек, Франция чемпионати қисқа таътилдан кейин 12 январдан қайта тикланади. “Ланс” жамоаси лигада янги йилдаги илк учрашувни амалдаги чемпион ПСЖга қарши ўтказиши лозим. 14 январга белгиланган бу ўйинда ҳам Ҳусанов жамоасига ёрдам бера олмаслиги аниқ.

Франция чемпионатидаги тақвим унчалик тиғиз бўлмагани боис, Ҳусановнинг қолган учрашувлардаги иштироки терма жамоамизнинг Осиё кубогида қанча узоққа боришига боғлиқ бўлади.

Агар Сречко Катанец шогирдлари гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтса, Ҳусанов Франция чемпионатининг 19-турида 28 январь куни “Тулуза” майдонида бўладиган баҳсга ҳам бора олмайди.

Яхши ният билан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубогида финалгача етиб боришига умид қилсак, Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”нинг 4 февралда “Нант” ва 11 февралда “Страсбур”га қарши ўтказиладиган баҳсларини ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ёзда Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан 100 минг евро эвазига “Ланс”га кўчиб ўтди. 19 ёшли футболчимиз Франция чемпионатида олтита ва Европа Чемпионлар лигасида иккита беллашувда майдонга тушди.

Ҳусановнинг трансфер суммаси бугунги кунда 1,5 миллион еврога кўтарилди.

gettyimages-1821019449-2048x2048

Истеъдодли ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини ҳам бошлади. Абдуқодир 2023 йилнинг 11 июнидан бери еттита учрашувда қатнашди. 19 ёшли ҳимоячи халқаро майдондаги тўртта баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади

Шомуродов йўқ, Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги энг хавфли футболчиси ким?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Imomali
02/01/2024 10:31
ESHAK. ESHAK Odamga uhshatib sarlavha quyidagi san asta asta sinyapsan sani hatong yolgʻon mish mish lar oldin un foiz edi hozir 60 foizga chiqdi kuzingni och BOLAM DEB IMOMALI Санников островах ШИМ муз..океани