Ҳусанов жамоасига яхши янгилик

  • 02 Mar 11:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг энг зўр футболчиларидан Родри узоқ даволанишлардан кейин яна сафга қайтишига оз фурсат қолди.

28 ёшли футболчи реабилитация жараёнида тўп билан ишлаш машғулотларини бошлаб юборди. Ўтган мавсум якунлари бўйича футболчиларнинг энг нуфузли индивидуал соврини – “Олтин тўп”ни қўлга киритган испан ярим ҳимоячиси сентябрда оғир жароҳат олган эди.

Родри “шаҳарликлар” учун муҳим ўйинчи ҳисобланади. Айрим экспертлар “Манчестер Сити”да ноябрь ва декабрь ойларида кузатилган инқирозни айнан Родрининг сафдан чиқиши билан боғлади.

Майдон марказида устунликни ушлаб туришга уста бўлган бу футболчи “Атлетико” Мадрид ва “Вильярреал” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади.

“Шаҳарликлар” уни 2019 йили 70 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган. Унинг манчестерлик билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача давом этади.

Comments

You must be logged in to commet!
Faxriddin
03/03/2025 17:28
қайтса зўр бўларди