Ҳусанов кечаги ўйинда ассистдан ташқари яна нималар қилди?
Кеча бўлиб ўтган "Ланс" - ПСЖ баҳсида парижликлар ғалаба қозониб, Франция кубогининг 1/16 финал босқичига йўл олди.
Қайд этиш лозим, беллашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисобида қайд этилди. Жумладан, "Ланс" сафида тўп тепаётган легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов ўз ҳисобига ассист ёздириб қўйди.
Экстра таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса Луис Энрике шогирдлари 4:3 ҳисобида зафар қучди. Легионеримиз эса ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+6-дақиқада алмаштирилди.
Ушбу ўйинда Ҳусанов 1 та ассистдан ташқари жамоаси учун қатор фойдали ҳаракатларни амалга оширди.
Позиция учун кураш - 5 (2)
Тўпни олиб қўйиш - 3 марта
Фоллар - 2 та
Тўпга тегинишлар - 35 та
Паслар - 22 (16)
Тўп йўлига тўғаноқ бўлиш (блокировка) - 1 та
Узоқ масофага узатмалар - 6 (2)
"SofaScore" балл - 7
Фикрлар