Ҳусанов майдонга тушмаган баҳсда "Ланс" дуранг ўйнади
Франция чемпионатининг иккинчи турида "Ланс" "Ренн"ни ўз майдонида қабул қилди.
Дастлаб, 3-дақиқада Дейвер Мачадо мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 53-дақиқада пенальтидан Бенжамен Бурижо ҳисобни тенглаштирди. Абдуқодир Ҳусанов ушбу учрашувда ҳам майдонга туширилмади.
Жамолар бир очкодан бўлишиб олди ва "Ланс" турнир жадвалида 13-ўринга жйолашди. "Ренн" эса 3-поғонага чиқиб олди.
Фикрлар