Ҳусниддин Пўлатов Тошкентда жанг қилади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ҳусниддин Пўлатов фаолиятидаги навбатдаги жангини Тошкент шаҳрида ўтказади. 16 июн куни пойтахтимиздаги “Wyndham” меҳмонхонасида ташкил этиладиган бокс кечасида ҳамюртимиз рейтинг жангини ўтказади.

Мазкур жанг унга грузиялик Бадри Гогичашвили рақиблик қилади. Бу боксчи шу вақтгача профессионал рингда 19 марта рингга кўтарилиб, 8 ғалаба, 9 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган.

Ҳусниддин Пўлатов жорий йил 20 январида Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида WBA Asia чемпионлик камарини ҳимоя қилишнинг уддасидан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, “Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган Ҳусниддин ушбу камарни ўтган йили 15 сентябр куни индонезиялик Саҳлан Корални (17-7-0, КО10) техник нокаутга учратиб қўлга киритган эди. У профессионал рингда жами 9 та жанг ўтказиб, шулардан 6 тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 тасида рақибларининг қўли баланд келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!