Ибрагимович: Венгер мени кўрикдан ўтишимни талаб қилганди
Ads

“Манчестер Юнайтед” хужумчиси Златан Ибрагимович 2000-йил ”Мальмё”дан Лондоннинг “Арсенал” клубига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

 - Лондонга Венгер билан учрашгани ташриф буюргандим, аммо у мени кўрикдан ўтишимни талаб қилганди. Мен Арсенга: Кўрикдан ўтмайман, ёки сиз мени қабул қиласиз, ёкимен бу ерда вақтимни ўтказмайман, - дегандим.

Ёшлигимга қарамай, мен ўзимга жуда ишонардим ва ўзимни энг кучли футболчи  деб хисоблардим. Венгер билан учрашишимдан мақсад, у мени жамоага дарҳол қабул қилишига ишонардим, аммо ... Ибрагимович бу каби кўриклардан ўтмайди!

Ўша пайтларда мен Роналдо, Ромарио ва Баджоларнинг майдонда қай тариқа харакат қилишларини телевизор орқали кузатиб боргаман. Менинг ягона мақсадим ўзимнинг зўрлигимни кўрсатиш, - дейди 36 ёшли швед www.thesun.co.uk нашрига берган интервьюсида