Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Икарди «Галатасарай»га қайтишни истамоқда

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Мауро Икарди маошини қисқартиришга рози бўлиб, «Галатасарай»га эркин агент сифатида қайтишни истаяпти.

Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди Туркиянинг «Галатасарай» жамоасига қайтишни истамоқда.

Журналист Найара Веккьо тарқатган маълумотларга кўра, 33 ёшли форвард Туркия чемпиони сафига қайта қўшилиш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр. Икарди «Галатасарай»ни ўтган ёзда тарк этганди, шундан бери эса ўзига янги клуб топа олмади. ОАВда унинг хизматларига «Тоттенхэм» қизиқаяпти, деган хабарлар чиққан, аммо лондонликлар билан шартнома имзолаш амалга ошмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Мауро Икарди «Галатасарай» таркибида Туркия чемпионатида 31 та ўйин ўтказган. Аргентиналик футболчи шу давр мобайнида 14 та гол урган ва бир бор голли пас амалга оширган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ