Икарди "Интер"га қандай шарт қўймоқда?

Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди "Интер"дан йилига 8 миллион евро маош талаб қилмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки 24 ёшли футболчи учун айни дамда "Реал" Мадриддан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Шу боис "нерадзуррилар" тез орада унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Икарди "Интер" сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ёздириб қўйиишга эришди. Унинг товон пули 110 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!