Икки француз финал йўлланмаси учун ўйнайди
Ads

Франциялик Люка Пуйе Монпелье шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига йўл олди.

Мусобақанинг чорак финалида Люка ҳамюрти Бенуа Пэрга қарши кортга чиқди ва 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, у ўзаро ўйинлардаги ҳисобни 4:1 кўринишига олиб келди.

Энди Пуйе “Open Sud de France – 2018” турнирининг ярим финалида Жо-Вилфрид Цонгани синовдан ўтказади.

Sports.uz