Икки ҳамюртимиз Осиё чемпионатида навбатдаги медалларни қўлга киритди

  • 02.10.2025 21:23
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Ҳиндистонда ўтаётган сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Маҳоратли сузувчимиз Иля Сибирсев бу гал 800 метр масофага кечган эркин усулда сузиш дастурида кумуш медал соҳибига айланган бўлса, Игор Мялин 10 метрли платформадан сакраш йўналишида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!