Илия Топурия 3,5 миллион долларлик қасрини сотдими?
Аввалроқ, UFC чемпиони Илия Топурия собиқ рафиқаси билан можаро туфайли Мадриддаги қасрини 3,5 миллион долларга сотувга қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бироқ бугун "Marca" нашри бу маълумот ёлғон, дея маълум қилди. Манбанинг ёзишича, спортчи қасрда яшашда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Топурия 2025 йил январь ойида бразилиялик Чарльз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди ва шундан сўнг октагонда кўриниш бермади.
Фикрлар