
Илия Топурия: "Ислом Махачевни Хабибнинг олдида бўғиб қўяман"
UFC юлдузи Илия Топурия енгил вазнда амалдаги чемпион Ислом Махачевга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Плюсларим Махачевникидан кўпроқ. Мен бунга ишонаман. У билан жангга келсак, менда яхшигина режа борлигини маълум қилмоқчиман. Исломни ўз услубида мағлуб этаман. Уни Хабибнинг олдида бўғиб қўяман" - деди Топурия "PBD Podcast" да.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Илия енгил вазнга ўтганини хабар берганди.
Фикрлар