Илк бор аёллар ўртасидаги учрашувда ВАР ишлайди
Илк бор аёллар ўртасидаги учрашувда ВАР ишлайди.
UzFHM матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий мавсумдан эътиборан Ўзбекистонда тарихда илк бор — аёллар ўртасидаги баҳсда ВАР ишлайди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг саъй-ҳаракатлари натижасида ЎФА билан ҳамкорликда аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви — “Севинч” ҳамда “ОКМК-W” жамоалари иштирокидаги баҳсда видео ассистентлар хизматидан фойдаланилади.
Шунингдек, келаси мавсумдан бошлаб ВАР аёллар олий лигаси доирасида ҳам ишлаши режа қилинган.
Фикрлар