Иньеста "Барселона"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Япониянинг "Виссел Кобе" клубида фаолият олиб бораётган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста яна "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Барселона”га қайтиш? Мен футбол ўйнашда давом этмоқчиман. Менинг клуб билан 2021 йилга қадар шартномам бор. Мен ҳали ҳам майдонни ҳис қилишни хоҳлайман”, - дейди 35 ёшли испаниялик футболчи.

Иньеста “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002-2018 йилларда ушбу жамоада тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!