Иньеста Испания терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказиш борасида 4-ўринга кўтарилиб олди
Ads

Яқинда Япониянинг “Виссел Кобе” клуби билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Андрес Иньеста кеча Испания терма жамоаси сафида Швейцарияга (1:1) қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

Эътиборлиси, ушбу ўйин 33 ёшли футболчи учун терма жамоа сафидаги 126-ўйин бўлди. У бу кўрсатгич борасида Андони Субисарретага тенглашиб олди.

Маълумот учун, “қизил фурия” таркибида Иньестадан фақатгина Хави (133), Серхио Рамос (151) ва Икер Касильяс (167) каби футболчилар боришмоқда.   

Минбар

Барча блоглар