Иньеста МЛС клубларидан бўлган таклифларни рад этди

"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста МЛС клубларидан бўлган 3 та таклифни рад этди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 35 ёшли испаниялик футболчига "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Интер Майами" клублари қизиқиш билдирган. Шунингдек унга "Эстудиантес" ҳам харидор бўлаётган эди.

Бироқ, Иньеста "Виссел Кобе" сафида тўп суришда давом этмоқчи. Унинг япон клуби билан амалдаги келишуви эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Иньеста “Виссел Кобе” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 39 та ўйинда иштирок этди ва 10 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!