Инфантино Блаттернинг қўнғироқларига ва ёзган хатларига жавоб бермаяпти

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттернинг айтишича, ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантино унга нисбатан хурматсизлик қиляпти ва унинг қўнғироқларига ҳамда ёзган хатларига жавоб қайтармаяпти.

“ФИФА президентлиги учун ўтказилган сайловдан сўнг ҳам биз ажойиб муносабатларда бўлдик ва хатто у менинг уйимда тунаб қолди.

Мен унга баъзи масалаларда ФИФАнинг исботи кераклиги ҳақида айтдим. У бу масалада ёрдам беришга ваъда берди, аммо, бу масалага бошқа қайтмади. Хаттоки, унга бу борада бир неча мартта қўнғироқ қилган ва хатлар ёзган бўлсам ҳам.

Янги президентнинг ўзидан аввалги раҳбарга нисбатан бундай хурматсизлик қилганини ҳеч қаерда кўрмаганман”, - дейди Блаттер BBCга берган интервьюсида.