
Иньиго Мартинес “Барса”га ўтиш учун ўз клубига босим ўтказмоқда
"Барселона" Бильбаонинг "Атлетик" клуби марказий Иньиго Мартинесни сотиб олмоқчи, деб хабар беради “Sport.es” нашри.
Манбага кўра, "Барселона" директори Матеу Алемани аллақачон "Атлетик" бош директори Йон Берасатеги билан музокара олиб борган.
"Атлетик" 31 ёшли ҳимоячи учун камида 50 миллион евро олмоқчи экани хабар қилинганди. ОАВ маълумотларига кўра, "Барселона" Иньиго учун 15 миллион евро ва бонуслар таклифи қилган.
Мартинес ҳам "кўк-анорранглилар" сафига ўтишга қарши эмас ва шу боис, "Атлетик"га босим ўтказмоқда. У Бильбао клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эмас. Агар у ёзда "Барселона"га ўта олмаса, келаси йили эркин агент сифатида бу жамоани тарк этади.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Мартинес ўтган мавсум Бильбао клуби сафида 33 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.
Футболчи Испания терма жамоаси сафида 19 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Фикрлар