Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Инсайдер Романо Винисиуснинг ПСЖга трансферини баҳолади

Трансфер амалга ошадими?

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Романо маълумотларига кўра, «ПСЖ» ҳақиқатдан ҳам ҳозир янги ён томон ҳужумчиларини изламоқда. Бунга сабаб — Хвича Кварацхелия ва Дезире Дуэнинг жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга майдондан четлашгани. Шу билан бирга, парижликлар Винисиус Жуниорни олиш ниятида эмас.

Инсайдер таъкидлашича, бразилиялик ҳужумчи «Реал»ни тарк этишни режалаштирмаяпти. У Мадрид клубида қолиб, ўзининг олдинги юқори ўйин даражасига қайтишни истамоқда. «ПСЖ» эса ҳозирча тайёр юлдуз эмас, балки келажакда жамоанинг муҳим фигурасига айлана оладиган ёш истеъдод изламоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Винисиус Жуниор Испания чемпионатида «Реал» таркибида тўққизта ўйин ўтказди. У шу вақт ичида бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва учта голли узатма амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ