Инсайдерлар Гвардиоладан кейин “Сити”ни ким бошқаришини маълум қилди

Topskills Sports UK нашри инсайдерлари маълумотига кўра, мавсум охирида Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”дан кетса, унинг ўрнига Энцо Мареска жамоанинг янги бош мураббийга айланади.

Клуб италиялик мутахассисга 5 йиллик шартнома тайёрлаган. Айтилишича, айнан Гвардиола Марескани ўзининг энг муносиб вориси сифатида тавсия қилган.

Мареска жорий йилнинг биринчи куни “Челси” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. У шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун бериладиган товон пулидан ҳам воз кечди.

Инсайдер Фабрицио Романо ҳам Мареска Гвардиола ўрнига асосий номзод эканини айтган эди.

Хосеп Гвардиоланинг “шаҳарликлар” билан шартномаси кейинги мавсум охиригача амал қилади, аммо ОАВ маълумотига кўра, унинг келаётган ёздаёқ кетиши эҳтимоли юқори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!