Инсинье: Терма жамоа учун дарвозада туришга ҳам рози эдим
Ads

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчиси Лоренцо Инсинье Италия терма жамоасининг ЖЧ-2018 га чиқа олмаганини муҳокама этди.

“Биз ЖЧда иштирок эта олмаслигимиздан жуда ҳам афсусдаман. Мен бу ердаги илк кунимданоқ майдонга ким тушишини аҳамиятсиз эканлигини – футболчилар мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиши лозимлигини тушуниб етганман.

Мен Италия терма жамоаси ғалабаси учун дарвозада туришга ҳам рози эдим. Чунки, жамоани ҳурмат қилиш лозим.

Мураббий бошқача қарор қабул қилди ва менга фақатгина 1 дақиқа имкон берди. У ўша футболчилар Италияни мундиалга олиб чиқади деб ўйлади. Ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Мен бу либосни узоқ муддат кийиб юришни истайман.

Биз мундиалда ўйнашга лойиқ эдик”, – деб айтиб ўтди Инсинье.

Минбар

Барча блоглар