Ads

Миланнинг “Интер” клуби Италия А Сериясининг навбатдаги турида “Женоа”га қарши икки етакчи футболчиларисиз ҳаракат қиладиган бўлди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда Иван Перишич ҳамда Жоао Миранда кеча бўлиб ўтган “Болонья”га (2:1) қарши баҳсда жароҳат олишган. Аммо, ушбу баҳсда миланликлар тўпурари Мауро Икардининг сафга қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Интер” айни дамда 48 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.