"Интер" Чалханоғлунинг ўрнига Бундеслигадан ярим ҳимоячи топиб қўйди

CHERY AUTO

"Интер" Гранит Жакани ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, "Фенербахче"ни ўзига жалб қилаётган Хакан Чалханоғлу билан хайрлашиш ҳолати юз берса, миланликлар "Байер" ярим ҳимоячисини сотиб олишга уриниб кўради.

Tecno

32 ёшли швейцариялик футболчи туркиялик хавбекнинг ўрнини эгаллаш учун ягона номзод эмас, бироқ асосий даъвогардир.

"Интер" Чалханоғлу учун 30 миллион евро сўрамоқда, бироқ якунда 25 миллион евро билан кифояланиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!