“Интер” етти футболчидан қутилди

  • 07 Oct 10:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер” жамоаси матбуот хизмати клуб раҳбарияти трансферлар мавсумида етти нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди.

Tecno

 Ярим ҳимоячи Квадво Асамоа ва  дарвозабон Томмазо Берни янги шартнома таклиф қилинмагани боис, эркин агент сифатида жамоадан кетди. Кристиано Бираги ва Виктор Мозес ижара муддатини якунлангани учун “Фиорентина” ва “Челси”га қайтарилди.

Тажрибали футболчи Диего Годин ёши ўтиб қолгани туфайли камтарроқ клуб – “Кальяри”да ўйнашни маъқул топди. Антонио Кандрева “Сампдория” таклифни қабул қилган бўлса, Борха Валеро “Фиорентина”ни танлади.

“Интер” жорий мавсумда ўз олдига чемпионлик учун курашишни мақсад қилиб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!