“Интер” ҳимоячиси Дани Алвесга ўхшашни истайди
Ads

 

Испаниянинг “Валенсия” клубидан Милланнинг “Интер” жамоаси ўтган ҳимоячи Жоау Канселу “ПСЖ” ҳимоячиси Дани Алвесга ҳавас қилишини маълум қилди.

“Барчаси бир зумда амалга ошди. “Интер” Европада ўз ўрнига эга бўлган юқори савиядаги жамоа. Миланликлар таклифини қабул қилаёганимда жамоанинг халқаро майдондаги обрўсини тиклаш учун кўп меҳнат қилишим лозимлигини англадим.

Мен Дани Алвесга ўхшашга ҳаракат қиламан, унинг ўйинлари менга ёқади. Аммо биз бир биримизни таққослай олмаймиз”, – деди Канселу.