Ads

Италиянинг “Интер” жамоаси Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Шкодран Мустафига қизиқиш билдирмоқда.

“Нерадзуррилар” Элиаким Мангалья борасида “Манчестер Сити”дан жавоб олгани йўқ ва шу боис, германиялик футболчи борасида музокараларни бошламоқчи.

“Арсенал” ўтган йили “Валенсия”дан 42 млн еврога сотиб олинган Мустафини ижарага бермаслиги аниқ. Бироқ “Интер” бошқа вариантларни кўриб чиқмоқчи.

Маълумот учун, Мустафи 2014 йил Бразилияда ўтган мундиалда Германия терма жамоаси сафида ғолиб бўлган эди.