"Интер" Лукакуни таркибда олиб қолиш йўлини топди
"Интер" Ромелу Лукакуни таркибда олиб қолиш ниятида.
Милан клуби белгиялик футболчининг трансфери борасида "Челси" билан янги музокаралар олиб бориши кутилмоқда. "Нерадзуррилар" футболчини катта суммага сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олишга тайёр, бу пул бир неча йил давомида тўланади.
Аввалроқ, лондонликлар Лукакани фақат мажбурий сотиб олиш шарти билан яна ижарага олишга рози бўлишлари ҳақида хабар берилганди.
Ҳужумчи 2022/23 йилги мавсумни "Интер"да ўтказди. А Серияда 25 учрашувда у 10 гол ва 6 голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар