Ads

Киевнинг “Динамо” клуби ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленко Италиянинг “Интер” клуби қизиқиш доирасида турибди.

Хабарларга қараганда, 27 ёшли футболчининг хизматларига миланликларнинг техник директори Вальтер Сабатини қизиқиш билдирган. Қайд этиш жоиз, ушбу функсионер “Рома”да ишлаган кезлари ҳам украин футболчисини жамоага олиб келмоқчи бўлган эди.

Унинг трансфери 20 млн еврога баҳоланмоқда. “Нерадзуррилар” Ярмоленкодан ташқари “Тоттенхэм” футболчиси Эрик Ламелага ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Минбар

Барча блоглар