"Интер" "Ювентус"нинг узоқ давом этган мағлубиятсиз сериясига якун ясади
Бугун тунда "Интер" "Ювентус"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни 45+5-дақиқада Хакан Чалханоглу пенальтидан киритди.
Шу тариқа, туринликларнинг А Сериядаги 16 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ниҳоясига етди. Жамоа охирги марта чемпионатда "Аталанта"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Мазкур баҳс 14-тур доирасида 27 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг, "Юве" 16 та ўйин ўтказди ва уларнинг 11 тасида ғалаба қозонди. Яна 5 та беллашув дуранг натижа билан якун топган.
Маълумот ўрнида, "Ювентус" айни пайт А Серияда 31 та учрашувдан сўнг 59 очко тўплаган ҳолда, жадвалда 4-поғонадан ўрин олган.
Фикрлар