Иорданиялик дарвозабон ван Перси услубида
Ads

Иордания кубоги ярим финал дастлабки учрашувида "Аль-Вехдат" ўз майдонида "Аль-Рамта"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонларнинг мағлубиятига дарвозабон Абдулла Ал-Фахури ҳам “ҳисса” қўшиб юборди. Аниқроғи, 19 ёшли посбон жарима майдона ташқарисига югуриб чиқди ва тўпга голландиялик машҳур ҳужумчи Робин ван Перси услубида “калла қўйди”. Бироқ, унинг бу зарбаси ван Персининг зарбасидан фарқли ўлароқ автогол билан якунланди.