Суперлигa. Бугун 8-тур учрашувлари старт олади
Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тур ўйинлари старт олади. Бугун кун дастуридан ўрин олган учта беллашув бўлиб ўтади.
Дастлаб, сўнгги турда ғалаба қозонган "Навбаҳор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув соат 16:00 да бошланади. Шундан сўнг 17:00 да ОКМК ўз майдонида "Бухоро"га қарши майдонга тушади.
Куннинг сўнгги учрашувида эса "Сурхон" "Қизилқум" билан баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув соат 20:15 да "Футбол" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Фикрлар