Ираола: "Туркияда меҳмон сифатида ўйнаш доим оғир"
«Ливерпул» мураббийи Ираола «Фенербахче»га қарши сафар ўйинини оғир деб баҳолаб, ташаббусни илк дақиқалардёқ қўлга олишни мақсад қилди.
«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола Чемпионлар лигасида «Фенербахче»га қарши сафар учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Истанбул «Ливерпул» учун ҳар доим алоҳида шаҳар бўлиб қолади. Футбол тарихида ундан даҳшатлироқ кеча ва шунчалик муҳим ўйинда шундай қайтишни тасаввур қилиш қийин. Туркияда меҳмон сифатида ўйнаш доим оғир. «Фенербахче» таркибида жуда кучли футболчилар тўпланган, бу жамоа тажрибали ва бу мусобақада қандай ўйнашни яхши билади. Биз учрашувни жуда фаол бошлашимиз, илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олишимиз керак. Энг муҳими – мухлислар қўллаб-қувватлаши орқали рақиб олаётган ишончни йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз, – деди Ираола матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 2005 йили «Ливерпул» айнан Истанбулда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган эди. Ўша финалда жамоа «Милан»га қарши биринчи бўлимни 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган, аммо иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштириб, кейинчалик пенальтилар сериясида ғалаба қозонган.
«Фенербахче» – «Ливерпул» учрашуви бугун, 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)