Иржи Прохазка ва Пауло Коста жанги шунчаки миш-мишми?

  • 24.08.2026 14:25
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ярим оғир вазнда UFC собиқ чемпиони Иржи Прохазка бразилиялик Пауло Коста билан жанг борасида тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

Спортчининг сўзларига кўра, ушбу баҳс ҳақидаги маълумотлар ҳали расман тасдиқланмаган.

"Интернетда ёзилаётган ҳар хил бўҳтон ва асоссиз гапларга ишонманг. Жанг ҳали тасдиқланмади, биз бу борада музокараларни давом этяпмиз. Бироқ ҳозир бир нарсани аниқ айта оламан: бу сафар жуда пухта тайёргарлик кўрмоқчиман – ҳаммасини босқичма-босқич бажаришни истайман", — дея Иржининг сўзларини келтирди "Championship Rounds" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Иржи Прохазка охирги бор апрель ойида октагонга кўтарилиб, Карлос Ульбергдан нокаутга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!