Иско
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско Ла Лиганинг 12-турида “Атлетико”га қарши шаҳар дербисида иштирок эта олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Managing Madrid нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, футболчи ўтган ҳафта Испания терма жамоаси сафида Коста-Рикага (5:0) қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди. Шу боис у эртага бўлиб ўтадиган Россияга қарши баҳсда ҳам терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум Испания чемпионатида жами 11та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.