Иско фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлигини айтди
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско қишки трансферлар чоғидаёқ жамоасини ўзгартирмоқчи.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчи “қироллик клуби”даги жамоадошларидан бирига фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириш истаги борилигини айтган.

Таъкидлаш керакки, “Реал” раҳбариятини Исконинг айни дамдаги спорт формаси қониқтирмаяпти ва шу боис ҳам унинг трансфери борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.