Иско: Роналдунинг кетганини ҳозирча сезмаяпмиз
Ads

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Иско португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадан кетгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Шубҳасиз, Роналду бир мавсумда 50та гол ура оладиган ажойиб футболчи. Лекин биз футбол нима эканлигини яхши биламиз. Агар биз ғолиб бўлсак, барча у кетгач ҳам биз ҳеч нарса йўқотмаганимизни айтади. Бордию, мағлуб бўлсак биз усиз ҳеч нарсага қодир эмаслигимизни айтишади. Таркибимизда шундай футболчилар борки, улар ўтган мавсум кўп гол уришмаган, аммо бу мавсум кўп гол уришмоқда. Биз ҳозирча Роналдунинг кетганини сезмаяпмиз, аммо мавсум эндигина бошланди. Биз эса худди шу руҳда давом этишга умид қиламиз”, - дейди Иско.