Ислом Францияда ўйнайдиган бўлди

  • 13 январь, 2021, 08:45
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лестер Сити” ҳужумчиси Ислом Слимани фаолиятини Франция чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

32 ёшли жазоирлик ҳужумчи бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин “Лион” билан шартномани расмийлаштиради.

Маълумотларга қараганда, “Лион” билан музокарани давом эттираётган “Лестер Сити” раҳбарияти футболчининг Францияга жўнаб кетишига рухсат берган. Унинг инглизлар билан амалдаги шартномаси ёзда якунланади. Transfermarkt портали Слиманининг трансферини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Ислом Слимани “Лестер Сити” таркибига кира олмади. У жорий мавсумда бир маротаба захирадан тушиб, 19 дақиқа ўйнади холос. Ўтган мавсумни у ижара асосида “Монако”да ўтказиб 19 та учрашувда 9 та гол урган ва 7 та голли пас узатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Fk navbahor
13/01/2021 16:54
Blin sarlavxani axvolini