Ислом Махачевнинг янги рақиби маълум

  • 1 октябрь, 2021, 07:08
  • 0
  • MMA

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги россиялик вакили Ислом Махачевнинг янги рақиби маълум бўлди.

Жароҳат туфайли “UFC 267” турнирида иштирок эта олмайдиган Рафаэль Дос Aньос ўрнини Ден Хукер эгаллайди.

Махачев ва Хукер ўртасидаги жанг 30 октябрь куни Aбу -Дабида бўлиб ўтади. “UFC 267” оқшомининг асосий жангларида Ян Блахович - Гловер Тейшейра ҳамда Питер Ян ва Кори Сандхаген тўқнаш келади.

Маълумот учун, Хукер 25 сентябрь куни Насрат Ҳакпарастни мағлуб этган бўлса, Махачев июль ойида Тьяго Мойзес устидан зафар қучганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!