Испан полицияси Гвардиоланинг самолётини тинтув қилишди
Ads

Испания полицияси Каталониянинг собиқ президенти Карлес Пучдемонни қидирувини давом этирмоқда. Эслатиб ўтиш жоизки, Пучдемон Каталониянинг мустақиллигини эълон қилиб давлатни тарк этган.

Бугун “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола оиласи билан Барселонага дам олиш учун хусусий самолётда учиб келган ва маҳаллий полиция учиш воситасини тинтув қилишга киришган. Бунга сабаб, Пучдемоннинг Барселонага қайтиб келиши гумон қилинганидир.

“Radio Catalunya”нинг хабар беришича, Каталонияга учиб келган ҳар бир хусусий самолётларни худди шу тариқа қўздан кечиришади.

Маълумот учун, Пеп Каталонияда туғилиб ўсган ва Пучдемоннинг қарорини қўллаб-қуватлаган.