Испания Кубоги, 1/8 финал. “Барселона” 2 киши кўп бўла туриб, “Атлетик”ни енга олмади
Ads

 

Испания Кубоги нимчорак финал дастлабки ўйинида “Атлетик” ўз майдонида “Барселона” футболчиларини қабул қилди. Ўта муросасиз ўйинда каталонияликлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Ўйин "Атлетик" учун анча омадли бошланди. 25-дақиқада Ариц Адурис ҳисобни очган бўлса, 3 дақиқадан кейин Иньяни Уильямс ҳисобни тенглаштирди. 

52-дақиқада Месси жарима зарбасини қойилмақом бажариб, ҳисобни тенглаштирди. Энг қизиғи кейин бошланди. "Атлетик" аъзоларидан Рауль Гарсия 74-дақиқада, Итурраспе 80-дақиқада майдондан четлатилди. Шунга қарамай, каталонияликлар бундан фойдалана олмади. 

Испания Кубоги 1/8 финал, дастлабки учрашув

Атлетик – Барселона 2:1

Голлар: 1:0 – 25 Адурис, 2:0 – 28 Иньяки Уильямс, 2:1 –52 Месси.

Атлетик – Ирайсос, Лапорт, Эчейта, Баленсиага, Саборит (Муниаин, 68), Рауль Гарсия, Сан Хосе, Иньяки Уильямс (Элустондо, 84), Итурраспе, Боведа, Адурис (Эрасо, 78).

Барселона – тер Стеген, Умтити (Пако Алькасер, 88), Пике, Альба, Сержи Роберто, Ракитич (Андре Гомеш, 71), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Адурис (40), Умтити (40), Иньеста (45), Альба (45), Бускетс (45), Итурраспе (53), Рауль Гарсия (55).

Четлатишлар: Рауль Гарсия (74), Итурраспе (80).